Украинада бўлган ва карантин жорий этилгунга қадар мамлакатдан чиқиб кета олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

Украинада бўлган ва карантин жорий этилгунга қадар мамлакатдан чиқиб кета олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

 

Маълум қиламизки, давлат чегараларини ёпилиши ва авиа қатновларга рухсат берилмаётганлиги сабабли чартер рейсларни ташкил этишнинг имкони бўлмади.

Украина худудида вақтинча бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан транспорт қатнови тиклангунга қадар ўз манзилингизда бўлиб туришингизни сўраймиз.

Шу муносабат қуйидагилар таклиф қилинади:      

1) Сизни қабул қилувчи томондан (таълим муассасаси, қариндошлар, дўстлар ва ҳкз.) карантин тугагунга қадар яшаб туришингиз учун шароит яратишини сўраш;

2) Қабул қилувчи томон рад жавобини берган тақдирда, ўзингизнинг яқин қариндошларингиздан транспорт қатнови тиклангунга қадар вақтинча яшаб туришингиз учун моддий ёрдам юборишларини сўраб мурожат этиш.

ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИНГИЗНИ ЁРДАМ БЕРИШ ИМКОНИ БЎЛМАГАН ТАҚДИРДА ҚУЙИДАГИЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШИ ЛОЗИМ:

  • Элчихона тезкор штабининг электрон манзилига (embassy@uzbekistan.org.ua) қуйидаги аризани юбориш:

 

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонасига

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Асқаров Асқар Асқаровичдан,

рўйхат ўтган манзили: Тошкент ш., Чилонзор кўчаси, 7 уй.

(тел. Тошкент +99871/0000000, e-mail:askar.askarov@gmail.com).

Украинада вақтинча яшаш манзили:

Харьков шахри, Б.Хмельницкий кўчаси, 1 уй

(тел.+38067/0000000)

 

АРИЗА

 

Мен, Асқаров Асқар Асқарович, 01.01.1990 й.т., паспорт АА0000000 (01.01.2019й. Тошкент шахар Чилонзор ТИИБ), Украинага 2020 йил 1 март куни ишлаш мақсадида келганман ва танишим Украина фуқароси Савченко Богдан Богдановичнинг манзилида яшаб келмоқдаман.

Ҳозирда ишга жойлаша олмаганлигим сабабли яшаш учун маблағим қолмади. Отам Асқаров Асқар Анварович, 01.01.1945 й.т., Самарқанд шахри, Наврўз кўчаси, 12-уйда яшайди (уй.тел.+99866/0000000, моб.+99890/0000000) пенсионер.

Онам Асқарова Наргиза Маъмуровна, 01.01.1950 й.т., Тошкент шахри, Чиланзор кўчаси, 7 уйда яшайди (тел.+99871/0000000, моб.+99890/0000000) 2-гурух ногирони.

Бошқа яқин қариндошларим мавжуд эмас.

Ота-онам кам таъминланган бўлиб, менга моддий ёрдам бера олмаслиги сабабли, давлат ёрдамини тақдим қилиб, Ўзбекистон Республикасига қайтишимга кўмаклашишингизни сўрайман.

2020 йил 28 март

Харьков шахри

 

Аризага шахсий ҳужжатларингизни (паспорт, Тошкент шахригача бўлган авиабилет ва ҳкз) илова қилишингиз лозим.

Давлат ёрдамини сўраб мурожат қилган аризангиз Тошкент шахрига, махсус комиссия томонидан оилангизни кам таъминланганлигини текшириб, қарз ёхуд беғараз моддий ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.