Украинада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диккатига!!!

Савол: Украинада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашиш учун қаерга мурожаат этиши мумкин?

Жавоб:  Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида хорижда, шу жумладан, Украинада истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилган.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси қошида 24-сонли сайлов участкаси тузилган.

Украинада вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Киевдаги Элчихона ташкил этилган сайлов участкага мурожаат этиб, сайловда овоз бериши мумкин.

Қўшимча саволлар билан Ўзбекистон Республикасининг Киев шаҳридаги 24-сонли сайлов участкасидаги +38044/5015000 телефонрақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Жонажон Ватанимизда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган ижтимоий-сиёсий воқеада фаол иштирок этиш ва  ўз конституциявий ҳуқуқингиздан тўла фойдаланишга чақирамиз!!!