Украина худудида вақтинча бўлган ва карантин жорий қилингунига қадар Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетаолмаган фуқаролар ДИҚҚАТИГА

Украина худудида вақтинча бўлган ва карантин жорий қилингунига қадар Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетаолмаган фуқаролар

ДИҚҚАТИГА

 

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг Киев шахридаги элчихонаси қошида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб (телефон рақамлар:+380445015000; +380445014182, e-mail: embassy@uzbekistan.org.ua) ҳозирда штаб томонидан Украина худудида вақтинча бўлган ва карантин жорий қилингунига қадар Ватанган қайта олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати тузилмоқда.

Ушбу рўйхатга қайд этилиш учун фуқаролар элчихонанинг электрон манзилига ўз исм-шарифлари, туғилган йили, паспорт маълумоти, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган жойи, Украинада истиқомат қилаётган манзили, телефон рақамлари ва электрон манзилларини кўрсатган холда ариза юборишлари лозим.

Наъмуна: Асқаров Асқар Асқарович, 01.01.1990 й.т., паспорт АА0000000, 01.01.2019й. Тошкент шахар Чилонзор туман ИИБ томонидан берилган, рўйхатдан ўтган манзили: Тошкент шахри, Чилонзор кўчаси, 7-уй. Украинада 2020 йил 1 март кунидан, Харьков шахри, Хмельницкий кўчаси, 1- уйда истиқомат қилади. (тел.+380677777777, e-mail: askar.askarov@gmail.com).

Аризага барча мавжуд ҳужжатларнинг (паспорт, Тошкент шахригача бўлган авиабилет) нусхаларини илова қилиш лозим.

Вахимага тушмаган холда хотиржамликни сақлаб, карантин жорий этилганлиги ҳамда давлатлар орасида авиақатновни тикланиши хусусида аниқ маълумотнинг мавжуд эмаслиги сабабли, санитар-эпидимологик вазият барқарорлашгунича вақтинчалик яшаш жойингизда бўлишингизни сўраймиз.

Шунингдек, карантин талабларига қатъий риоя этиб, жамоат жойларига боришни чеклашингиз сўралади. Ёлғон хабарларга ишониб, иғвога учманг!!! Фақат расмий ва текширилган маълумотлардан фойдаланинг!!!